Галиулин ва Давлатов иштирок этган ўйинда "Нефтехимик" ғалаба қозонди

Россия Миллий футбол лигасининг 14-турида легионерларимиз тўп сураётган “Нефтехимик” жамоаси ўз майдонида “Факел”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Доимгидек, “Нефтехимик” жамоасининг сардори ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90-дақиқада ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. Яна бир легионеримиз – Бобир Давлатов эса 64-дақиқада захирадан майдонга тушди ва орадан уч дақиқа ўтгач, мезбонлар учинчи голни киритишди. Шунингдек, 23-дақиқада Галиулин ҳакам томонидан сариқ карточка билан “сийланди”.  

Навбатдаги тур 13 октябрда ўтказилади ва унда "Нефтехимик" сафарда "Шинник" билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!