Галиулин ва Давлатовнинг жамоаси янги йилни ғалаба билан бошлади
Янги йилдаги илк расмий ўйин.
Бугун Россия Миллий футбол лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртларимиз Вагиз Галиулин ҳамда Бобур Давлатов фаолият олиб борадиган "Нефтехимик" жамоаси бу тур сафарда "Иртиш" клуби меҳмони бўлди.
Омcк шаҳрида кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Галиулин 90 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилган бўлса, Давлатов захирада қолди.
Ушбу ғалабадан сўнг нижнекамскликлар ҳисобидаги очколар сони 43 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар