Галиулин яна майдонга тушмади, унинг жамоаси эса кетма-кет олтинчи мағлубиятга учради

Россия Миллий футбол лигасининг 25-тури яна “Нефтехимик” учун омадсиз кечди. Олдин хабар қилганимиздек, Юрий Уткульбаев бош мураббийлигидаги “Нефтехимик” сафарда аутсайдерлардан бири – “Чертаново” жамоаси билан беллашди.

Артём Соколовнинг 89-дақиқада киритган ягона голи туфайли “Нефтехимик” мағлубиятга учради. Шу тариқа, бу клуб кетма-кет олтинчи ўйинда имкониятни бой берди.

Ўтган турда ҳамюртимиз Вагиз Галиулин сариқ карточкалари тўрттага етгани сабабли майдонга туша олмаганди. Бу сафар эса жароҳат олгани боис “Нефтехимик”ка ёрдам бера олмади. Бобур Давлатов эса одатдагидек захирадан майдонга туширилди.

Шуни ҳам айтиш жоизки, 60-дақиқада Кайков иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди ва “Нефтехимик” бир футболи кам бўлиб қолди. Бу эса якуний натижага таъсир кўрсатмасдан қолмади.

Энди 5 декабрь куни 26-тур доирасида “Нефтехимик” ўз уйида Виталий Денисов тўп сураётган “Томь” клубини қабул қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!