Галиулиннинг жамоаси премьер-лигага чиқди

Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин Россия биринчи дивизионида (ФНЛ) иштирок этаётган Тамбов шаҳрининг “Тамбов” клуби шарафини ҳимоя қилаётганидан футбол ишқибозларининг хабари бўлса керак.

Қувонарлиси, легионеримиз тўп сураётган жамоа чемпионат якунланишига 2та тур қолганда Россия премьер-лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Тамбовликлар айни дамда ФНЛда 36 турдан сўнг 67 очко жамғарган ҳолда “Сочи” клуби билан қўшпешқадамлик қилишмоқда. Учинчи ўринда бораётган “Томь” ҳисобида эса 60 очко мавжуд.

Маълумот учун, ФНЛда жами 20та жамоа иштирок этади. Мавсумда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри РПЛга йўлланмани қўлга киритади. 3- ва 4-ўринни қўлга киритган жамоалар эса ўтиш ўйинида иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!