Галтье: Бу мавсум ҳақиқий Мессини кўрасиз
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье кечаги "Клермон"га қарши йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Месси ҳақида гапириб ўтди.
"Мен унинг чалқанча урган голидан ҳайратда эмасман. Бу менга завқ бағишлади. Лео 17 йилдан бери жуда юқори савияда ўйнаб келмоқда.
Фақат ўтган мавсум у учун оғир ўтди. Бироқ энди аргентиналик юлдуз ҳамма нарсага кўникди, барча қийинчиликларни енгиб ўтди. Мана энди сиз аввалги ҳақиқий Мессини кўрасиз.
Мбаппе қайтадиган бўлса, Лионель бошчилигидаги трио жамоага янада кўпроқ фойда келтиради. ПСЖ бу мавсум ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир", - деди мутахассис.
Фикрлар