Гальтье ўрнига ПСЖга ким олиб келинади?

Тез кунда ПСЖ бош мураббийи Кристофер Гальтье ўз ишидан озод қилинади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Унинг ўрнига Нагельсман парижликларнинг янги устози бўлиши мумкин. Раҳбарият Юлиан номзоди бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Кристофер омадсиз бир мавсумдан кейин Франция клубни тарк этмоқда. У ўтган ёзда жамоа билан 2024 йилгача амал қиладиган шартномага қўл қўйганди. Луиш Кампуш франциялик мутахассисни клубга таклиф қилган. 

Март ойида Нагельсман "Бавария"дан истеъфога чиқди. Унга бир нечта жамоалардан қизиқиш бўлишига қарамай, ёзгача дам олишга қарор қилди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!