Галтье ПСЖнинг ўйинида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган футболчи ҳақида гапирди

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье ярим ҳимоячи Марко Верратти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассиснинг фикрича, парижликлар ўйинида ярим ҳимоячи ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

"Марко йиллар давомида асосий ўйинчи бўлиб келган. Унинг мавжудлиги бизга турли хил таркиблар билан ўйнаш имконини беради, чунки у ажойиб фазилатларга эга. Унинг ярим ҳимоя ва ҳужумни боғлаш қобилияти жуда муҳим", - деди парижликлар устози матбуот анжуманида.

Верратти ПСЖда 2012 йилдан бери тўп тепмоқда. Жорий мавсумда у клуб сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!