Асосий мазмунга ўтиш

"Гамбург"да 3 ой олдин президент ва спорт директори лавозимига тайинланган инсонлар ишдан бўшатилди

Isayev Bekzod
Изоҳлар: 0

“Гамбург” футбол клуби расмий твиттердаги саҳифасида раҳбариятдаги ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтди.

Жамоанинг президенти Хериберт Бруххаген ва спорт директори зиммасини бажараётган Йенс Тодт лавозимидан озод этилди.

Иккала мутахассис ҳам ўз лавозимларида 3 ой давомида ишлаб келаётганди, хозирда клубни бошқариш Франк Веттштайннинг зиммасида.

Маълумот учун, раҳбариятдаги ўзгаришлар “Гамбург”нинг Бундеслигадаги муваффақиятсиз иштироки. Эслатиб ўтамиз, “динозаврлар” жорий мавсумда 18 очко йиғиб 17-ўринни эгалаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ