Гамшик "Наполи"да қолади

Италиянинг "Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Марек Гамшикнинг отаси Рихард Гамшик ўғлининг янги мавсумни ҳам неаполликлар сафида ўтказиши ҳақида айтиб ўтди.

“Марек ҳар доим “Наполи” билан шартномасини узайтиришни режалаштираётгани ҳақида гапирарди. Унда ҳозир “2+1” кўринишидаги шартнома мавжуд. Хитой клублари билан музокаралар бу фақатгина матбуотнинг тахмини эди ҳолос. Анчелотти Марекка қўнғироқ қилди ва бундан ўғлим ҳам хурсанд бўлди”, - дейди Рихард Гамшик.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гамшик фаолиятини Хитой клубида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!