Гандболчи қизларимиз бугун ҳам йирик ғалаба эришишди
Айни кунларда Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида гадбол бўйича қизлар ўртасида Халқаро гандбол федерацияси тақвим режасидан ўрин олган “Trophy” мусобақасининг Марказий Осиё босқичи бўлиб ўтмоқда. 17 ва 19 ёшгача бўлган тоифаларда кечаётган мазкур турнирда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Мусобақада, шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон жамоалари ҳам қатнашяпти.
Бугун мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди. Унда ўсмирларимиз тожикистонлик рақибаларига қарши майдонга чиқишди. Ҳамюртларимизнинг яққол устунлигида кечган баҳс 58:4 ҳисобида якунланди. Ёшлар жамоамиз эса мезбонларга қарши ўйинда 48:21 ҳисобида устун келишди.
Айни пайтда қитъамиз бўйлаб мусобақанинг минтақавий босқичлари ўтказилмоқда. Регламентга кўра ҳар бир ҳудуддан 2 тадан жамоа мусобақанинг Осиё босқичига йўл олишади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
Фикрлар