Ғаниевнинг собиқ жамоаси Зумани ўз таркибига қўшиб олиш арафасида

  • 08 Aug 20:58
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Шабаб Ал-Аҳли" ўз таркибига собиқ "Челси" ҳимоячиси Курт Зумани қўшиб олиш арафасида. У тез орада тиббий кўрикдан ўтади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романою.

Маълум бўлишича, ҳимоячи "Вест Хэм"ни тарк этишни истамоқда. "Болғачилар" ҳам бу трансферга рози бўлди ва футболчини қўйиб юборишга қарор қилди. Аммо ҳали томонлар тўлиқ келишиб олгани йўқ. Зума учун Саудиянинг яна бир нечта клублари ҳам курашда бор. 

Эслатиб ўтамиз, Курт 2021 йили "Челси"дан 35 миллион евро эвазига "Вест Хэм" сафига келиб қўшилган. У жамаоси таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Comments

You must be logged in to commet!