"Гап пулда эмас". Гвардиола нега айнан "Рома" ҳақида гапирди?

Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити" ва "Рома" ўртасидаги ўхшашликни айтди.

Айтиш керакки, “шаҳарликлар” ўтган ҳафта Мадридда аламли тарзда “Реал”га ютқазиб, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишди.

“Мен ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлайман, ҳар куни ўзимнинг омадим ва бахтим ҳақида ўйлайман. Биламан, одамлар Чемпионлар лигасига ҳавас қилишади. Ишончим комилки, биз ғалаба қозонган кунимиз ҳамма бу ишлар эмас, катта сарф-харажатлар туфайли бўлганини айтади.

Менимча, бу ерда гап пулда эмас. Мухлислар буни тушунмайди. "Рома" ҳам катта пул сарфлади, лекин улар Чемпионлар лигасида қатнашмаяпти", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Маълумот учун, Гвардиола 2002-2003 йилларда футболчи сифатида “Рома” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Komiljon Boborasulov
09/05/2022 15:18
Lekin baribir har yozda norm pullarni sarflaydi, Chempionlikdan boshqasiga o'tolmaydi lekin..
Baxil Alihuja
09/05/2022 17:10
Ситини натижаси ёмон эмас! Пахтакор жамоаси хам жуда хам катта пулларни сарфлайди, лекин хар йили гурухдан хам чика олмайди!