Гари Медель Чили терма жамоаси қароргоҳини тарк этди

Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гари Медель кеча Колумбияга (0:0) қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида мушакларидан жароҳат олди.

Чили футбол федерацияси расмий сайти тарқатган хабарга кўра 32 ёшли “Болонья” футболчиси терма жамоа қароргоҳини тарк этган ва даволаниш учун ўз клуби ихтиёрига жўнаб кетган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!