
Гари Невилл: "Салиба Байиндирга қарши қоида бузмади"
АПЛнинг 1-турида "Манчестер Юнайтед" "Арсенал"ни ўз майдонида қабул қилди. 13-дақиқада Риккардо Калафьори ҳисобни очди — МЮ дарвозабони Алтай Байиндыр тўпни ушлай олмади. Турк дарвозабони рақиб ҳимоячиси Вильям Салиба унга қарши қоида бузганини даъво қилди. Ушбу вазиятга эса "қизил иблислар"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Гари Невилл ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
“Дарвозабон қаттиқроқ ўйнаши керак эди. У ўзини туртиб юборишди, деб баҳона қилди. Олдида футболчи бор эди, кўпгина кураш ва тўқнашувлар бўлди, аммо у кучлироқ бўлиши шарт.
Менимча, Салиба ҳеч қандай қоида бузмади — тўп шунчаки Байындирнинг қўллари орасидан ўтиб кетди, Калафьори эса тўғри жойда туриб гол урди”, — деди МЮнинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл.
Комментарии