Гаттузо Бекхэмнинг жамоасини бошқариши мумкин

“Милан” клуби собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра италиялик мутахассисга Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган  "Интер Майами" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа янги мавсумдан бошлаб МЛСда иштирок эта бошлайди. Шуни инобатга олсак, Гаттузо "Интер Майами" клуби тарихидаги илк бош мураббий бўлиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ 41 ёшли мутахассисга Франциянинг "Нант" ва Хитойнинг "Шанхай Шенхуа" клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Гаттузо ва Бекхэм ўз вақтида "Милан"да бирга тўп суришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!