Гаттузо Игуаиннинг
Ads

"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо мавсумлар оралиғида жамоага келиб қўшилган ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг "Наполи"га (2:3) қарши ўтказган дебют баҳсидан сўнг у ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.

“55-дақиқагача Игуаин тўп билан кўп муамала қилди. У кўп нарсага қодир ва бизга катта фойда келтиради. Гонсало “Милан”нинг ўйин сифатини оширади”, - дейди Гаттузо.

Таъкидлаш керакки, ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушган Игуаин шу куни ўйин давомида стадиондаги мухлислар томонидан ҳуштакбозликка учради.