Гаттузо клуби узоқ давом этган трансфер ишини якунлади

"Лилль" форварди Виктор Осимхен яқин вақтлар ичида "Наполи" футболчисига айланиши мумкин.

Томонлар футболчининг трансфери бўйича 50+10 миллион евроли келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира.

21 ёшли нигериялик футболчи йиллик 3,5 миллион евро маошли 2025 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекади. Жорий мавсумда Осимхен Лига 1 да 27 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!