Газизов Ўрунов трансфери ҳақида катта сирни очди!

"Спартак" собиқ бош директори Шамиль Газизов клуб Остон Ўрунов билан нега шартнома имзолагани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, бу шахсан жамоа хўжайини Леонид Федуннинг ташаббуси бўлган. "Буни Федун хоҳлаган эди. У алоқага чиқиб, қайси футболчиларни тавсия қила олишимни сўради. Мен Беленов, Фомин, Неделчару, Табидзе ва Ўрунов вариантларини тавсия қилдим. У эса, рўйхатдан Остонни танлади.

Бу иккаламиз учун ҳам маъқул бўлгани учун шартнома имзоладик. Музокаралар қийин кечди. Уни "Спартак"дан ташқари ЦСКА ва "Рубин" ҳам сотиб олмоқчи эди. Ҳатто, Ўзбекистонда унинг трансферига аралашиш учун оиласига босим ўтказилган. Мен Леонид Арнольдович билан гаплашиб, бу муаммони ҳал этишни сўрагандим",-деди Газизов.

Легионеримиз "Уфа" таркибидаги ёрқин ўйинларидан сўнг москваликлар сафига қўчиб ўтган, аммо омадсиз мавсум натижасида яна Бошқирдистон клубига қайтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!