Генрих Мхитарян Арманистоннинг 9 карра энг яхши футболчиси

Арманистон футбол федерациясининг расмий твиттер саҳифаси йилнинг энг яхши футболчиси унвони учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.

Унда 109 та овоз билан Арманистон терма жамаси сардори ва "Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ғолиб бўлди. У бу унвонни фаолияти давомида тўққизинчи маротаба (2009, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017, 2019) қўлга киритди.

Иккинчи ўринни "Хоффенхайм" форварди Саркис Адамян (104) эгаллаган бўлса, кучли учликни "Астана" ҳужумчиси Тигран Барсегян (61) якунлаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!