Генрих Мхитарян Арманистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Арманистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

NEWS.am тарқатаётган хабарга қараганда, 27 ёшли футболчи ушбу совринни жами етти марта, кетма-кет олтинчи маротаба қўлга киритди.

Мхитарян ушбу соврин учун  баҳсда Португалиянинг "Маритиму" клуби ярим ҳимоячиси Геворг Казарян ва БААнинг "Ал-Фужайра" клуби футболчиси Маркос Пиццеллиларни ортда қолдирди.