Генуяликлар "Ювентус" дарвозабонини олиб қолмоқчи

  • 6 июня, 2021, 21:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, "Ювентус" дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини "Женоа"да давом эттириши мумкин.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, генуяликлар раҳбарияти 28 ёшли италиялик посбонни ўз жамоаларида кўришмоқчи. Яқинда томонлар Миланда ўзаро учрашиб, эҳтимолий трансфер тафсилотларини муҳокама қилишади.

Перин ўтган мавсумни айнан "Женоа" сафида ижарада ўтказган эди. У ортда қолган мавсум жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 44 та гол ўтказиб юборди.

“Женоа” ортда қолган мавсум А Серияда 11-ўринни эгаллади, “Ювентус” эса  4-ўринни қўлга киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию