Германия афсонаси Вирцга қайси клубда ўйнаш кераклигини айтди

Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ футболчиси Лотар Маттеус “Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга келажакдаги фаолияти борасида маслаҳат берди.

“Вирц 2026 йилги жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўриши керак. Буни янги клубда эмас, балки таниш муҳитда қилиш осонроқ бўлади. Шунинг учун мен унга 2026 йилгача "Байер"да қолишни маслаҳат бераман. Шунда у эндигина 23 ёшда бўлади, унинг фаолияти ҳали олдинда”, - деди немис футболи афсонаси.

Ўтган мавсумда Флориан леверкузенликлар сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган  ва 20 голли узатма амалга оширган. 21 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва унинг бозор нархи 130 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!