Германия термаси ҳужумчиси: Россия ёки Мексика? Фарқи йўқ, барибир биз кучлимиз
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Конфедерастиялар кубоги 3-турида Камерун дарвозасига 2 та гол киритишга муваффақ бўлди. Учрашувдан сўнг эса Тимо Вернер бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.
- Мен бугун терма сафидаги биринчи ва иккинчи голаримни киритдим. Бундан фахрланаман. Аммо хали бунданда кўпроқ гол киритишга ҳаракат қиламан.
Сизлар ярим финалда Мексика билан ўйнайсизлар. Россияни уларнинг ўрнида кўришни истармидингиз?
- Ҳар иккала жамоаси ҳам кучли. Умуман олганда, бизга ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Нима қилганда ҳам, биз барибир кучлимиз”? – деб айтиб ўтди немис футболчиси.
Қайд этиш жоиз, Вернер бугунги ўйинда мухлислар томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Фикрлар