Германия термасининг икки футболчиси машғулотларда жанжаллашиб қолди

 

ЖЧ–2018 турнирига тайёргарлик кўраётган Германия терма жамоасининг навбатдаги машғулотида ҳимоячилар Йозуа Киммих (“Бавария”) ва Антонио Рюдигер (“Челси”) ўртасида можаро юзага келди.

Bild нашрининг хабар беришича, футболчилар ўйиндаги вазиятлардан бирида жанжаллашиб, улар ўртасида муштлашув бўлишига бир баҳя қолди. Германия термаси собиқ футболчиси, айни вақтда мураббийлар штаби аъзоси Мирослав Клозе футболчиларни ажратди.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичида Мексика, Швеция ва Жанубий Корея термалари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!