Германияда зўр футболчи пайдо бўлди

Германияда янги иқтилор эгаси пайдо бўлди. “Байер”нинг 17 ёшли ҳужумкор футболчиси Франсис Оньека гранд клублар эътиборини тортмоқда.

Оньека ҳали асосий жамоада дебютини ўтказгани йўқ. Лекин ёшлар ўртасидаги мусобақаларла мунтазам ўзини кўрсатиб келяпти.

Иқтидорли ўйинчини “Реал” скаутлари нишонга олди. Инсайдер Экрем Конурнинг айтишича, Оньека учун курашга “Челси” ва “Бавария” ҳам қўшилди. Учалага клуб бу ўйинчини тезроқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Франсис Оньека 18 ёшгача футболчилардан таркиб топган Германия терма жамоасида ҳам сермаҳсуллик кўрсатяпти. У терма жамоадаги учта учрашувнинг барида рақиблар дарвозасига биттадан тўп киритган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!