Германиянинг энг зўр футболчиси Ҳусанов жамоасига ўтишга рози бўлди

BEPUL PROPAN

“Манчестер Сити” раҳбарияти январда бошланган ислоҳотларни ёзги трансферлар ойнаси даврида ҳам давом эттириб, таркибга янги ижрочиларни жалб қилади.

Хосеп Гвардиола нишонидаги ўйинчилардан бири “Байер” етакчиси Флориан Вирц ҳисобланади.

TBR Football нашри журналисти  Грэм Бэйлининг ёзишича, 21 ёшли футболчининг агентлари “Манчестер Сити” мутасаддиларига трансферни амалга ошириш имкони борлиги ҳақида маълум қилган.

Беш йилдан бери асосий жамоа аъзоси ҳисобланган Вирцнинг амалдаги шартномаси якунланишига яна икки йил бор. Бироқ манбага кўра, футболчи муҳитни ўзгартиришга ва совринлар учун курашадиган қудратли жамоага ўтишга тайёр.

Хосеп Гваридиола Флориан Вирцни жамоани тарк этиши кутилаётган Кевин де Брюйне ўрнида ўйнатишни режалаштирмоқда. Немис плеймейкери ҳам ўз кучини Англия Премьер-лигасида синаб кўришга қарши эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!