Гэтжи Фергюсонни техник нокаутга учратди (тўлиқ натижалар+видео)

АҚШнинг Флорида штати Жексонвилл шаҳрида "UFC 249" турнири бўлиб ўтди.

Райан Спэнн - Сэм Алви 29-28, 29-28, 28-29

Брайс Митчелл — Чарльз Роса 30-25, 30-25, 30-24

Висенте Луке – Нико Прайс (ТКО 3-раунд, шифокор томонидан тўхтатилди)

Карла Эспарза (15-6) – Мишель Уотерсон (17-7) 30-27, 27-30, 29-28

Фабрисио Вердум (23-8) – Алексей Олейник (58-13-1) 28:29, 28:29, 29:28

Энтони Петтис (22-10) – Дональд Серроне (36-14) 29:28, 29:28, 29:28

Грег Харди (5-2) – Йорган Де Кастро (6-0) 30-27, 30-27, 30-27

Жереми Стивенс 28-17 – Келвин Каттар 20-4 (КО, 2-раунд)

Франсис Нганну 14-3 – Жаирзиньо Розенструйк 10-0 (ТКО, 19-сония)

Генри Сехудо 15-2 - Доминик Круз 22-2 (КО, 2-раунд)

Тони Фергюсон 25-3 - Жастин Гэтжи 21-2 (ТКО, 5-раунд) .


10:03 Бўлди! Гэтжи рақибни техник нокаутга учратди ва вақтинчалик камарни ўзиники қилди. "UFC"да янги давр бошланмоқда.

09:57 Сўнгги раунд бошланди. Тони зарбалар ўтказиб юбормоқда

09:53 Фергюсон қандай қилиб бундай зарбаларга чидамоқда? Гэтжи яхши зарбаларни ўтказа олди. 

09:45 Иккинчи раунд ортда қолди. Раунд сўнггида Фергюсоннинг рақибига яхши зарба берди, Гэтжининг бахтига раунд якунланиб қолди

09:42 Гэтжи "UFC"да енгил вазнда 4-ўринда бормоқда. Сўнгги 3 жангнинг барчасини ғалаба билан якунлаган

09:37  Биринчи раунд ортда қолди. Фергюсон пешонасидан бир неча бор зарба ўтказиб юборди

09:30 Марказий жанг бошланди! Фергюсон - Гэтжи

09:12 Йўқ дўстлар, 5 раундлик жанг кўрмаймиз. Боиси, Сехудо иккинчи раундда рақибини нокаутга учратиб, ўз чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди

08:59 5 раундлик жанг бошланди. Сехудо ўз камарини ҳимоя қилади

08:50 Бизда чемпионлик жанги! Генри Сехудо (15-2) - Доминик Круз (22-2)

08:30 Нганну!!!! 19 сонияда рақибини октагонга қулатди. 33 ёшли жангчининг зарбалар сериясидан сўнг Розенструйк ўзига келмади. Шу тариқа Розенструйкнинг 4 жанглик ғалабали серияси якунланди.

08:25 Яна бир ажойиб жанг! Франсис Нганну (14-3) – Жаирзиньо Розенструйк (10-0)

08:07 Каттардан даҳшатли зарба ва Стивенс техник нокаутга учраб, мағлуб бўлди

07:58 Жереми Стивенс (28-17) – Келвин Каттар (20-4) жанги бошланди

07:51 Энди эса асосий кард баҳслари. 4 та "қайноқ" қарама-қаршилик кутиб турибди бизни

07:40 Грег Харди 30-27, 30-27, 30-27 ҳисоби билан рақибидан устун келди

07:22 Кейинги тўқнашув промоушендаги янги номлар ўртасида кечади. Харди - Де Кастро

07:02 Петтис очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонди. "Ковбой"нинг мағлубиятли серияси  4 тага етди. 29:28, 29:28, 29:28. 

06:58 Ковбой кутилмаганда биринчи раундни фаол бошлади. Одатда у жангларни кучсиз бошлар эди. Иккинчи раундда эса Петтис ҳам фаоллашди.

06:56 Бу реванш жанги саналади. 2013 йил дастлабки ўзаро қарама-қаршиликда Петтис ғалаба қилган эди

06:53 "Ковбой" эса "UFC"да кўплаб рекордларни қайд этган. 37 ёшли Дональд 3 та жангдан иборат мағлубиятли серия қайд этмоқда, аммо рақиблар ҳам шунга монанд эди: Тони Фергюсон, Жастин Гэтжи ва Конор Макгрегор. 

06:47 Энтони "Шоутайм" Петтис ва Дональд "Ковбой" Серроне! Яримўрта вазндаги жанг. 33 ёшли Петтис ўзининг энг яхши даврида енгил вазн чемпиони бўлган. "Шоутайм" бугунги жангга 22-10 статистикаси билан етиб келди.

06:40 Яна бир қизиқарли қарама-қаршилик. Петтис - Серроне. Кузатамиз...

06:34 Бразилиялик ММА устаси учинчи раундни ажойиб ўтказди, аммо бу ғалаба учун камлиқ қилди. Ҳакамлар 28-29, 29-28, 29-28 ҳисобида россиялик яккакурашчини ғолиб деб топишди

06:26 Олейник чарчади! Бразилиялик спортчи иккинчи раундда бироз уйғонди. UFC оғир вазнида собиқ чемпион бўлган Вердум ҳам фақатгина бир марта мағлуб бўлган. Демак, бизни олдинда супер 5 дақиқалик кутмоқда.

 

06:24 Олейник ҳозирга қадар фақатгина бир марта мағлуб бўлган. Ўтган йил 21 июль санасида россиялик ММА устаси америкалик Уолт Харрисдан 12 сонияда енгилган эди

06:19 Олейник биринчи раундда ажойиб ҳаракат қилди. Вердум фаоллашмаса, яна бир жанг муддатидан олдин якунланиши мумкин

06:12 Келгуси жанг россиялик Алексей Олейник ва бразилиялик Фабрисио Вердум ўртасида кечади. Қариялар ўртасидаги жанг дейиш мумкин. Боиси, ҳар иккала жангчининг ёши 42 да 

06:06 Анчагина зерикарли тарзда кечган жанг сўнггида ҳакамлар Карла Эспарзанинг устунлигини қайд этишди: 30-27, 27-30, 29-28.

05:38 Навбат аёллар жангига. Бугунги кечанинг аёллар ўртасидаги ягона жанги  Карла Эспраза ва Мишель Уотерсон ўртасида кечади. 

05:31 Айнан мана шу зарба етарли бўлди Лукега жангни муддатидан аввал тугатиши учун

05:26 Бизда илк техник нокаут! Луке 3-раунд сўнггида Прайснинг кўзини юмиб қўйди ва жанг тўхтатилди

05:05 Демак, учинчи жанг бошланиш арафасида: Висенте Луке — Нико Прайс.

05:01 Митчелл рақибини қийин аҳволга солиб қўйди, аммо Роса ҳам 15 дақиқа чидаб бера олди ва шу боис очколар ҳисоби бўйича енгилди - 30-25, 30-25, 30-24!

04:40 Дарвоқеа, жанглар арафасида октагон мана шундай тарзда дезинфеция қилинмоқда

04:32 Иккинчи жанг Брайс Митчелл — Чарльз Роса

04:30 Биринчи жанг якунланди! Райан Спэнн ҳакамларнинг турли қарорига кўра Сэм Алвини мағлуб этди

4:12 Позитив Алви. Унга мухлис биланми ёки мухлисларсиз умуман фарқи йўқ

03:40 Соуза - Холл жанги Соузада коронавирус аниқлангани боис бекор қилинган ва шу боис дастлабки жанглар бироз кейин старт олади.

03:20 Бугун октогон юқоридаги кўринишда.  Мухлисларсиз...

03:38 Ассалому алайкум қадрли спорт ишқибозлари! Эрта тонгда бугунги куннинг асосий воқелиги бўлган "UFC249" турнири старт олиши арафасида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)