"GFC 30" турнирида Авлиёхон Ҳамидов ўз жангини ўтказди

  • 04 Dec 23:36
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Айни дақиқаларда Россиянинг Москва шаҳрида “GFC 30” турнири давом этмоқда. Мазкур жанг кечасида ҳамюртимиз Авлиёхон Ҳамидов ҳам октагонга кўтарилиши ҳақида маълумот берган эдик. У бир неча соат аввал, мезбон Октябрин Яковлевга қарши жанг қилди. Қувонарлиси, бутун жанг мобайнида катта устунликка эришган ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғалаба қозонди. 

Tecno

Ушбу ғалаба юртдошимизнинг фаолиятидаги 9-муваффақияти бўлди. Шунингдек, 3 мағлубият ва бир дуранг ҳам қайд этган. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳамидов GFC промоушенида иккинчи жангини ўтказди. Биринчиси эса Тошкентда ташкил қилинган "GFC 20" турнирида рўй берган ва унда тажрибали бразилиялик Луис Филони мағлуб этганди. 

Comments

You must be logged in to commet!