Гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишади

19-23 июнь кунлари Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг сара гимнастикачилари қатори терма жамоамиз вакиллари ҳам мазкур нуфузли мусобақада ўз омадларини синаб кўришади.

Осиё чемпионатида 11 нафар гимнастикачимиз ўз йўналишлари бўйича баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. Терма жамоамизнинг таркиби билан танишинг:

Оксана Киося
Равшанбек Мирзаев
Равшанбек Абдураҳимов
Ҳабибулло Эргашев
Абдулла Азимов
Ҳусниддин Абдусаматов
Акобир Ҳамрокулов
Индира Ўлмасова
Диана Бахтиёрова
Оминахон Ҳалилова
Муаттархон Абдураҳмонова

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!