Goal.com: Месси

"Барселона" форварди Лионель Мессининг клубдаги келажаги номаълумлигича қолмоқда.

Cadena Ser радиоси аргентиналик футболчи 2021 йил ёзида Каталонияни тарк этиш ниятидалигини хабар қилган эди.

Бироқ Goal.com Месси "Барселона"дан кетишни режалаштирмаганини, аммо клуб бошқарувидан норози эканлиги ҳақида маълумот бермоқда.

Мессининг "Барселона" билан шартномани узайтириш ишлари тўхтаб қолишига клуб президенти Жозеп Бартомеунинг сиёсати сабаб бўлган дейилган Goal.com хабарида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)