Goal.com Ван Дейкни дунёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топди. Роналду эса кучли учликка ҳам киритилмади

Дунёга машҳур Goal интернет нашри жорий 2019 йилдаги жаҳоннинг 10 та энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра биринчи ўринни "Ливерпуль" клуби ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк эгаллади. Кучли учликдан эса "Барселона" форварди Лионель Месси ҳамда "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ жой олди.

Кейинги поғоналарда эса Криштиану Роналду ("Ювентус", Португалия), Садио Мане ("Ливерпуль", Сенегал), Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити", Англия), Алиссон ("Ливерпуль", Бразилия), Френки де Йонг ("Аякс" / "Барселона", Голландия), Бернарду Силва ("Манчестер Сити", Португалия) ҳамда Килиан Мбаппелар (ПСЖ, Франция) эътироф этилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Lochin79
13/11/2019 23:42
Shu fikrlarni MAHMUDA MAXuqisa bularkan.uzingizni aldamang.futbolda yosh birinchi urinda yoshi utyapti ronalduni