
Ғофуров яна легионерга айланди. У собиқ клубига қайтди
30 ёшли ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров яна легионерга айланди. Аниқроғи, собиқ жамоасига қайтди.
Маълумки, салкам икки йил давомида Бангладешнинг “Башундхара” жамоасида тўп сурган. 2024 йилнинг июль ойида эса “Қизилқум” клубига кўчиб ўтди. У ерда Ғофуров 13 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голга узатма берди.
Чемпионат якунлангач, Ғофуров “Қизилқум” билан хайрлашди. Бугун эса Асрор расман собиқ клубига қайтгани эълон қилинди ва бу ҳақида футболчининг ўзи ҳам Sports.uzга маълум қилди.
Асрор “Башундхара” билан 5 ойлик шартнома имзолади. У ерда чемпионатнинг иккинчи даврасида жамоасига ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ушбу клуб билан бунгача иккита Кубокни қўлга киритган.
Фикрлар