
Гол ва ассист қайд этган Элдор Шомуродов тур рамзий жамоасидан ўрин олди (фото)
Италия А Серияси 12-туридан ўрин олган "Венеция" - "Рома" учрашувида майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучди.
"Бўрилар" сафида Элдор Шомуродов ҳар иккала голда қатнашди. Дастлаб, ҳисобни очган легионеримиз кейинчалик, ассист муаллифига айланди. Статистика билан шуғулланувчи "WhoScored.com" сайти навбатдаги тур рамзий жамоасини эълон қилди. Қувонарлиси, ундан вакилимиз ҳам ўрин олди.
Фикрлар