Голландия терма жамоаси "Евро-2020"дан олдин жиддий йўқотишга учради

“Ливерпуль” клуби ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Европа чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Мен аста-секин ҳаракат қила бошладим, тикланиш жараёнлари ҳам жуда яхши кетаётган эди. Бироқ сўнгги дамда мен икки йўлдан бирини танлашим лозим эди. Европа чемпионатида ўйнаш ёки ўйнамаслик. Вазиятдан келиб чиқсам, “Евро-2020”га бормаслик тўғри қарор бўлади.

Ҳозир бор эътиборимни фақат клубнинг мавсумолди тайёргарлик жараёнига қаратганман. Бу мен учун асосий мақсад ва мен бунга эришаман.

Ҳа, мен Европа чемпионатини ўтказиб юбораётганимдан жуда хафаман, лекин буни қабул қилишим керак”, - деди ван Дейк.

29 ёшли футболчи 2020 йилнинг октябрида тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Шундан буён у бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!