Голларга бой ўтган баҳсда "Бунёдкор" камбэк амалга оширди
Суперлиганинг 21-тур ўйинлари давом эттирилди.
"Локомотив" ўз стадионида "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб борди.
Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида Кичин пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 25-дақиқадаги Филиповичнинг голи кучларни тенглаштирган бўлса, Кичин томонидан киритилган иккинчи гол "Локомотив" олдинга олиб чиқди. 68-дақиқага келиб Муқумжонов гол киритиб орадаги фарқни йўққа чиқарди. Учрашув якунига 4 дақиқа қолганда эса Качорри рақиб дарвозасини иўғол этган ҳолда камбэкни амалга оширди.
Бу ғалаба мезбонлар учун жуда муҳим эди. Сабаби, "Бунёдкор" 10 йилдан бери "Локомотив" стадионида муваффақият қозона олмаётган эди.
Шу тариқа, "Бунёдкор" муҳим 3 очкони қўлга киритган бўлса, "Локомотив" мазкур турда очкосиз қолди.
Фикрлар