Голларга бой ўтган баҳсда "Фотиҳ Карагюмрук" "Галатасарой" билан дуранг ўйнади

Отабек Шукуров тўп сураётган "Фотиҳ Карагюмрук" Туркия чемпионатининг 31-турида "Галатасарой"га қарши майдонга тушиб, дурангга имзо чекди. Ҳисоб 3:3 

Дастлаб, мезбонлар ҳисобни очди. Аммо Пирло шогирдлари 15 дақиқа ичида 3 та гол уриб, 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Тайм сўнггида Оливеира пенальтидан унумлий фойдаланган бўлса, 80-дақиқада Боэй имкониятларни тенглаштириб қўйди. Отабек Шукуров мазкур беллашувни ўтказиб юборди. Сабаби, ярим ҳимоячининг сариқ карточкалари кўпайиб кетган эди. 

Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб олди ва "Галатасарой" биринчи, "Фотиҳ Карагюмрук" эса 9-поғонада қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!