Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Пахтакор"ни енголмади

Pepsi Суперлиганинг 3-босқич 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган учрашувда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Хусусан, биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида Аюбхон Нўъмонов ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқада Драган Черан ҳисобни тенглаштирди. 72-дақиқага келиб эса Исмоил Гонсалвеш белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 77-дақиқага келиб Азизбек Турғунбоев ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада эса Фаррух Сайфиев ҳисобни яна оширди. 90-дақиқада амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг Игорь Голбан ҳисобни яна тенг кўринишга олиб келди.

Қайд этиш лозим, олдинроқ Бекободда ўтган учрашувда "Металлург" ўз майдонида "Локомотив"га имкониятни бой бериб қўйди. Маълумот ўрнида, ушбу ўйиндан сўнг "Навбаҳор" турнир жадвалида 20 очко билан 2-ўринни, "Пахтакор" эса 18 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!