Головинга АПЛдан ҳам харидор чиқди

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головинга Англия премьер-лигасидан ҳам даъвогар жамоа пайдо бўлди.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли Россия терма жамоаси аъзсига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиб қолган. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Головин учун Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам қизқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Головин якунланган мавсум ЦСКА сафида жами 43та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!