Гонсало Игуаин расман Дэвид Бекхэмга тегишли клуб футболчисига айланди (Фото)

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин Туринни эркин агент сифатида тарк этди. У "Юве" билан шартномасини ўзаро келишган ҳолда бекор қилди.

Аргентиналик футболчи фаолиятини АҚШда давом эттиради. У Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган “Интер Майами” клубига кўчиб ўтди. Игуаин шартнома имзолаш учун ўтган ҳафтада АҚШга етиб борганди. Бугун томонлар 2 йиллик шартнома тузишди. Ҳужумчи АҚШда 7.5 миллион евро маош олади.

EiMxD2bX0AIN4mA_1

Ҳужумчи туринликлар шарафини 2016 йилдан бери ҳимоя қилаётганди. Ўтган давр мобайнида 149 та ўйинда майдонга тушган Гонсало 66 гол ҳамда 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!