Готти: "Шомуродовнинг келгани бунга яққол мисол"

  • 5 февраля, 2023, 10:00
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

"Специя" устози Лука Готти "Наполи"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бизнинг трансфер сиёсатимиз аниқ. Биз нафақат бугун, балки, келажак учун ҳам пойдевор қуряпмиз. Янги келганларни жамоага қанчалик даражада яхши қўшилиб кетиши муҳим саналади. Уларнинг барчаси яхши савиядаги футболчилар ва жуда кўп ишларга қодир. Шомуродовнинг келгани бунга яққол мисол ва мен ушбу трансфердан фақат хурсандман. 

"Наполи"га қарши ўйинда ўз имкониятларимиздан максимал даражада фойдаланамиз. Катта қурбонлик қилиш зарур. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб турса, пешқадамга муаммо туғдиришга ҳаракат қиламиз", - деди Готти. 

Маълумот учун, "Специя" сафига келиб қўшилган легионеримиз бугун дебют ўйинида майдонга тушиши кутиляпти. 


Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
М Х
05/02/2023 15:30
Бугун Элдордан дубль курамиз худо хохласа