Гўзал теннисчи фарзанд кутаётганини яширмоқда
Ads
 
"АҚШ очиқ чемпионати - 2015" ғолибаси Флавия Пеннетта теннисчи Фабио Фоньини билан турмуш қурган эди.
 
Маълумотларга қараганда, италиялик теннисчилар оиласи фарзанд кутмоқда. Бироқ, улар бу янгиликни омма эътиборидан сир тутаётган экан.
 
Флавия АҚШ чемпионатидаги ғалабадан сўнг теннис фаолиятини тугатган ва 2016 йили 11 июнь куни Фабио билан турмуш қурган эди. Фабио теннисчилик фаолиятини давом эттирмоқда ва айни пайтда жаҳон рейтингида 49-поғонада қайд этилган.