Гўзал теннисчи ором олиши керак
Ads

Италиялик машҳур теннисчи Роберта Винчи кейинги мавсумда кортга чиқиш масаласида бир қарорга келгани йўқ. 

- Ҳозир менинг ягона ниятим хордиқ чиқариш ва ҳаёт гўзаллигидан баҳра олиш, - деди 33 ёшли теннисчи. - Мен теннис туфайли уйимни эрта тарк этди. Лекин бу ўзини оқлади. Теннисдаги мақсадларимни забт этдим. Ҳозир мендан кўпчилик кейинги мавсум ҳақида сўрамоқда. Мен камроқ ўйнаб, кўпроқ дам олмоқчиман. 

Шу ўринда, Винчи фаолиятини тугатмоқчи эмаслигини таъкидлаш лозим. У кам сонли турнирларда сифатли ўйин намойиш этиб, жаҳон рейтингидаги мавқеини сақлаб турмоқчи. 

SPORTS.uz