Гўзал Юсупова ярим финалда, Сабина Шарипова эса...
Ads
Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис кортида аёллар ўртасида ўтаётган ITF турнирида Гўзал Юсупова ярим финалга чиқди.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ доллари бўлган турнирнинг чорак финалида Гўзал россиялик София Лансерни 7:6, 6:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалда яна бир рус теннисчиси Анастасия Фроловага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Афсуски, чорак финалда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова ўз иштирокини якунлади.

Минбар

Барча блоглар