"Гранада" - "Барселона": Матнли трансляция

Испания чемпионати 18 турида "Гранада" "Барселона" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+2'

    Ўйин якунланди.

  • 90+1'

    Руи Силванинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Мартин Брэйтуэйтнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 87'

    Рикардо Бенгоэтчеа қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 85'

    Луис Суареснинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 82'

    Серхио Бускетс қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 82'

    Кенеди дарвоза марказига зарба йўллади, дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди.

  • 81'

    Жуниор Фирпо ўрнига Сержино Дест майдонга тушди.

  • 79'

    Хесус Вальехо тўғридан тўғри қизил карточка олди ва майдонни тарк этди.

  • 75'

    Антуан Гризманннинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 74'

    Луис Суарес қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 73'

    Усман Дембеле майдонни тарк этди, Рикард Пуч ўйинга тушди.

  • 73'

    Педри ўрнига Тринкан майдонга тушди.

  • 72'

    Жорди Альбанинг зарбасига блок қўйилди.

  • 70'

    Херман Санчес қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 68'

    Альберто Соро майдонга тушди, Янгель Эррера ўйинни тарк этди.

  • 67'

    Жорди Альба жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва даровзага зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегди.

  • 65'

    Френки Де Йонг захирага олинди, Миралем Пьянич ўйинни давом эттиради.

  • 65'

    Лионель Месси ўрнини Мартин Брэйтуэйтга бўшатиб берди.

  • 65'

    Дарвин Мачис майдонни тарк этди, Кенеди ўйинга қўшилди.

  • 64'

    ГООООООЛ! Антуан Гризманн рақиб билан яккама якка курашда ютиб чиқди ва дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 63'

    Антуан Гризманн жарима майдони ичида ҳимоячига ўйинни бой берди.

  • 62'

    Жорди Альбанинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 60'

    Дарвин Мачис ҳимоячини ортда қолдирди, бироқ зарбасига аниқлик етишмади.

  • 59'

    Лионель Мессининг узатмаси Антуан Гризманнга етиб борди, бироқ ҳужумчи тўпни эгаллай олмади.

  • 58'

    Руи Силва Антуан Гризманнга ҳужумда эркин ўйнаш имконини бермади.

  • 57'

    Френки Де Йонг тўпни эгаллаб дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.

  • 56'

    Лионель Мессининг рейдини ҳимоячилар тўхтатишди.

  • 55'

    Жорди Альбанинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 53'

    Хесус Вальехо рақибига қўполлик ишлатди.

  • 52'

    Гранаданинг ҳужумини Барселона ҳимоячилар тўхтатиб қолди.

  • 49'

    Оскар Мингеса сарик карточка билан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Роберто Сольдадо ўрнига Луис Суарес майдонга тушди.

  • 46'

    Карлос Нева ўрнини Карлос Невага бўшатиб берди.

  • 46'

    Анхель Монторо ўйинни тарк этди, Луис Милья майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Танаффус.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Роберто Сольдадо сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 43'

    ГОООООООЛ! Лионель Месси жарима деворининг пастки қисмидан тўпни ўтказиб дарвозани ишғол қилди.

  • 39'

    Серджино Дестн жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба йўллади, ноаниқ.

  • 38'

    Антонио Пуэртаснинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 36'

    ГООООООЛ! Лионель Месси қанотдан тўпни эгаллаб, дарвозага кучли зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

  • 35'

    Дарвин Мачис рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 31'

    Димитри Фулькье қўполлик ишлатди. Рикардо Бенгоэтчеа жарима тўпи белгилади.

  • 29'

    Антонио Пуэртас ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 29'

    Усман Дембеле рақиб дарвозаси олдида ўзига очиқ жой очиб олди ва дарвозага зарба йўллади. Унинг зарбасига жамоадошлари тўғоноқ бўлишди.

  • 27'

    Янгель Эррера тактик қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 26'

    Серджино Дест майдонга қайтди.

  • 25'

    Сержино Дест шифокорлар кўмагига мухтож.

  • 23'

    Роберто Сольдадонинг зарбаси дарвозаниг чап томонидан ўтиб кетди.

  • 22'

    Карлос Неванинг узатмасини Марк Андре тер Штеген ушлаб олди.

  • 21'

    Усман Дембеле рақиб жарима майдонига киришга уринди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 21'

    Педрининг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 16'

    Усман Дембеле жамоаси ҳужумини бошламоқчи бўлди, ҳимоячилар аниқ ўйнаб, тўпни қайтаришди.

  • 14'

    ГОООООЛ! Антуан Гризманн дарвозанинг ўнг пастки қисмини аниқ нишонга олди.

  • 14'

    Ҳакам ВАР ҳулосасини кутмоқда.

  • 12'

    Антуан Гризманн офсайддан гол урди.

  • 11'

    Педри дарвозага зарба йўллади, ҳимоячи тўп йўлига тўғоноқ бўлди. Барселона бурчак тўпи тепади.

  • 9'

    Усман Дембеленинг жарима майдонига узатиб берган пасини ҳимояч қайтарди.

  • 8'

    Гранада тўпни ўзида назорат қилмоқда.

  • 6'

    Қанот ҳакамининг байроғи кўтарилди. Димитри Фулькье ўйиндан ташқари ҳолатда!

  • 5'

    Димитри Фулькье жарима майдони киришга уриниб кўрди, ҳимоячилар тўпни чиқариб юборишди.

  • 4'

    Антуан Гризманн тўпни жарима майдонига узатиб берди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 3'

    Анхель Монторонинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 2'

    Антонио Пуэртас қанотдан дарвозага зарба йўллади. Марк Андре тер Штеген тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
shohjahon ahmadjonov
09/01/2021 23:37
Bugun juda katta hisobda galaba qozonsa kere
&
shohjahon ahmadjonov
09/01/2021 23:34
Barsani muxlislari bormiii