Грандлар "радар"ига тушган Хвича "Наполи"ни тарк этадими?

"Наполи" вингери Хвича Кварацхелия жамоада қолади.

Il Mattino тарқатган хабарларга кўра, грузиялик футболчи ёзда аниқ жамоасини ўзгартирмайди. Катта суммалар таклиф қилинса ҳам Хвича неаполликларни тарк этмайди. 

Клуб презеиденти Аурелио Де Лаурентис шу ҳафта ўйинчининг агенти билан учрашди ва унга янги шартнома таклиф қилинишини айтди. 

Маълумот учун, жорий мавсум Кварацхелия 12 та гол уриб, 10 голга ҳаммуаллифлик қилди. Аввалроқ, вингер "Ливерпуль" қзиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!