Грандлар талашаётган юлдуз “Барса”ни танлади

“Севилья”нинг франциялик ҳимоячиси Жюлбь Кунде бир неча мавсумдан бери Европанинг қатор гранд клублари нишонида турибди.

Маълумотларга қараганда, 23 ёшли футболчи Каталонияга кўчиб ўтишга қарор қилган. Кундега “Барселона” амалга оширмоқчи бўлаётган лойиҳа маъқул келган. Шунинг учун Жюль бошқа манфаатли шартномалардан воз кечишни маъқул кўргани айтилмоқда.  

Кунде ўтган мавсумда Испания чемпионатида 32 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!