Грилишга яхши харидорлар топилди

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" футболчиси Жек Грилиш фаолиятини Европанинг бошқа топ-чемпионатларида давом эттириши мумкин.

29 ёшли футболчи "шаҳарликлар"нинг асосий таркибида камдан-кам пайдо бўлаётгани сабабли, унинг клубни тарк этиши ҳақидаги гап-сўзлар матбуотда доимий равишда муҳокама қилинмоқда. "The Sun Football" маълумотларига кўра, Грилишнинг ҳолатини яқиндан кузатаётган клублар орасида "Интер" ва Дортмунднинг "Боруссия"си бор.

Ҳужумкор ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. "Transfermarkt" портали англиялик футболчининг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Грилиш 2021 йил ёзида "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити"га 117,5 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!