Гринвуд "Фенербахче" билан шартнома имзолади
"Фенербахче" янги ҳужумчига эга бўлди. Туркия клуби "Марсель" сафида тўп суриб келган ҳужумчи Мэйсон Гринвуд билан шартнома имзолади. Бу ҳақда машҳур спорт журналисти Серджан Хамзаоглу хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи учун "Фенербахче" француз клубига 39,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, шартномада қўшимча бонус ҳам кўзда тутилган: агар "Фенербахче" чемпионликни қўлга киритса, "Марсель" яна 5 миллион евро олади. Янги жамоасида Гринвуд йилига 10 миллион евро маош олиши режалаштирилган.
Ўтган мавсумда инглиз вингери барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 45 та ўйинда майдонга тушди. У 26 та гол урди ва жамоадошларига 11 марта голли пас берди.
Transfermarkt интернет-портали маълумотларига кўра, Мэйсон Гринвуднинг бозор қиймати ҳозирча 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар