Гризманн 2 ўйинга дисквалификация қилинди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания Футбол Федерацияси тартиб-интизом қўмитаси томонидан икки ўйинга дисквалификация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 1-турида “Жирона”га қарши  ўйиннинг 66-дақиқасида учрашув ҳаками Хуан Мануэра “матрасчилар”нинг франциялик форварди Антуан Гризманнга айёрлик ишлатгани боис 2-сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатган эди.

Ушбу вазиятда эҳтиросларга берилиб кетган Гризманн ҳакамнинг шаънига қўпол сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳақоратлаган. Бу ҳолатни эса бош ҳакам ўзининг ўйиндан кейинги қайдномасига киритиб қўйган эди.