Гризманн "Барселона" учун сўнгги чора бўлади
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Яқин вақтгача Каталония клуби французни "дахлсиз", деб билар эди. "Барса" дуч келган жиддий молиявий муаммолар клуб раҳбариятини бу борада фикрларини ўзгартиришга мажбур қилди. Чунки жароҳатлар туфайли клуб Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембелени сота олмайди.
Ҳозирда "Барcелона"га янги келганларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши хавфи мавжуд. Гризманни сотиш эсв клуб томонидан ушбу вазиятга ечим сифатида қаралмоқда. Аммо бу вариант фақат сўнгги чора сифатида қўлланилади.
30 ёшли Гризманн ўтган мавсум Ла Лигада 36 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 13 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар